Федерация хоккея Узбекистана

16 mart 2019

Тошкентда халқаро ўртоқлик турнири бўлиб ўтди

Ўтган дам олиш кунлари пойтахтимиздаги кўп тармоқли “Humo Arena” муз саройида хоккей бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган халқаро ўртоқлик турнири бўлиб ўтди.

27 avgust 2019

Мусобақада Россиянинг “Премьер” жамоаси ҳамда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган “Тошкент” ва “Ҳумо” клублари фахрий хоккейчилари қатнашди. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида хоккей бўйича ҳам халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаш, дунё пешқадамлари билан тенгма-тенг рақобатлашадиган даражага чиқиш учун Ўзбекистон жаҳоннинг етакчи хоккей дарғалари тажрибасини ўзлаштиришга интилаётгани қайд этилди.

Бу борада барча соҳалар бўйича доимий ҳамкорларимиздан бири – Россия Федерацияси билан яқин муносабатлар йўлга қўйилгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу маънода Тунги хоккей лигаси вакили, Россиянинг “Премьер” клуби томонидан мамлакатимизда хоккейни қайта тиклаш ва юксалтириш йўлида олиб борилаётган амалий ишларда бевосита иштирок этаётгани қувонарли.

Мазкур турнир доирасида ўтказилган биринчи ўйин – “Премьер” ва “Тошкент” жамоалари учрашуви жуда муросасиз кечганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Асосий вақт 3:3 – дуранг натижа билан тугаб, ғолиб аниқланмагани ҳам фикримизни исботлайди. Фақат буллитлар сериясидагина майдон эгалари омадлироқ чиқиб, якуний 4:3 ҳисоби қайд этилди. Иккинчи ўйин ҳам кескинликда биринчисидан қолишмади. Бу гал Ўзбекистоннинг “Humo” клуби билан кечган учрашувда “Премьер” қийинчилик билан бўлса-да, ғалабага эришди – 7:6.

Шу тариқа, кутилганидек, ўртоқлик турнирида дўстлик ғалаба қозонди. Энг муҳими, мамлакатимиздаги хоккей мухлислари икки кун давомида яна бир спорт байрамига гувоҳ бўлишди.

Дарҳақиқат, Ўзбекистонга катта хоккей қайтди!

Олий Хоккей Лигаси вакиллари "Пахтакорга" ташриф буюришди

06 fevral 2020

Ўзбекистонда хозирги кунда хоккей жадал ривожланмоқда, ва Олий Хоккей Лигасида юртимиз шарафини пойтахтнинг “Хумо” жамоаси химоя қилмоқда.

 

“Хумо” ўйинларини ватандошларимиз, шоу-бизнесс вакиллари, спортчилар ва “Пахтакор” ФК футболчилари мароқ билан кузатишади. Ўтган йил давомида футболчиларимиз бир неча маротаба “Хумодаги” хамкасбларини қўллаб - қувватлаш учун ўйинларга боришган, тантанали шайба ташлаш маросимида эса “Пахтакор” бош мураббийси Шота Арвеладзе хамда футболчилардан Марат Бикмаев, Драган Черанлар иштирок этишган.

 

Кеча Россия Хоккей Федерацияси таркибидаги ХТМД (Хоккейчиларни тайёрлаш миллий дастури) “Красная машина” рахбари Владимир Шалаев хамда ОХЛ (Олий Хоккей Лигаси) бошқарув директори Кирилл Пафифов, Ўзбекистон Хоккей Федерацияси вице-президенти Кирилл Матвеев ва Федерация ижрочи деректори Эльбек Махмудов “Пахтакор”ХК мехмонлари бўлишди.

 

Мехмонлар “Пахтакор” ХК директори Дмитрий Адисман ва жамоа бош мураббийси Шото Арвеладзе билан учрашишди.

 

Учрашув давомида мехмонлар стадиондаги “Пахтакор-79” ёдгорлигини зиёрат қилиб, 1979 йил 11 август куни авиахалокатда халок булган жамоа рухини ёд этишди.

 

Эслатиб ўтамиз, 10 феврал куни “Пахтакор” Осиё Чемпионлар Лигасидага янги мавсумнинг илк ўйинини ўтказади.

 

Владимир Шалаев, Кирилл Пафифов, Кирилл Матвеев ва Эльбек Махмудов “Пахтакор” ФКни омадли кечган 2019 йил мавсуми билан табриклаб Осиё Чемпионлар Лигаси, Суперлига ва Ўзбекистон кубогида омад ва янги зафарлар тилашди.

 

http://www.pakhtakor.uz Хабар беради